Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг инвестицион потенциали
I. Умумий маълумотлар |
1) Саноат ва хизмат кўрсатиш:
- 100 - та саноат корхоналари мавжуд бўлиб, 149,8 млрд.сўмлик саноат ва 135,3 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилган.
-аҳоли жон бошига халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 513,2 минг сўмни ташкил этади.
2)Экспорт ва импорт:
-экспорт 2109,9 минг АҚШ долларини
- импорт 2670,1 мингАҚШ доллариниташкил этди.
3) Қишлоқ хўжалиги:
- Умумий ер майдони 1,39 минг.кв.км, шундан қишлоқ хўжалик ерлари 44,6 минг гектарни ташкил этади.
-пахта экиладиган майдон 12,5 мингга (қилоқ хўжалиги ерларининг 27 фоизи)
-ғалла экиладиган майдон 13,0 минг га (қишлоқ хўжалиги ерларининг 29,1 фоизи)
-сабзовот экиладиган майдон 24 га (қишлок хўжалиги ерларининг 0,05 фоизи)
-боғлар 1,2 минг гектар (қишлоқ хўжалиги ерларининг 2,7 фоизи)
-узумчилик хўжаликлари 3,1 минг гектар (қишлоқ хўжалик ерларининг 7,0 фоизи)
-лалми ерлар 19 минг гектар(туман умумий ер майдонинг 42,6фоизи)
-тутзор ерлар 0,35 минг гектар(туман умумий ер майдонинг0,7фоизи)
-бўз ерлар 201 гектар (туман умумий ер майдонининг 0,4 фоизи)
-яйловлар 5,4 минг гектар (туман умумий ер майдонинг 12,2 фоизи)
-бошқа ерлар 1,1 минг гектар (туман умумий ер майдонинг 2,4 фоизи)
4) Табиий ресурслари ва қазилма бойликлари:
- қурилиш учун пишиқ ғишт ишлаб чиқариш учун 6,4 минг м.куб олий сифатли гил тупроқ захираси мавжуд.
-8,5 минг м.куб қум шағал қазиб олиш, шебен, темир бетон, асфальт ишлаб чиқариш учун хом ашё захираси мавжуд.
- 19 минг га мавжуд бўлган лалми ер майдонларида интенсив усулда боғ яратиш имконияти мавжуд.
- 116 минг бош қорамол ҳамда 137 минг майда шохли қўй ва эчкилар мавжуд бўлиб ҳар йили ўртача 30% миқдори сўйилиши ҳисобига табиий теридан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
III. Туманда амалга ошириладиган лойиҳалар
1) 2018-2021 йиллардақурилиши режалаштирилаётган 100 % тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида (Хитой) шакллантирилаётган умумий қиймати 340 млн. доллар бўлган цемент заводи лойиҳаси ишлаб чиқилган.
йиллик ишлаб чиқариш хажми 2,4 млн. тонна бўлган ушбу завод икки босқичда жами 1500 иш ўрнига мўлжалланган.
2)“Stone Holding Group”МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси томонидан 2018 йил 4-чорагида умумий қиймати 1,12 млн.доллар бўлган мрамор ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиши режалаштирилган.
3)Каттақўрғон тумани ижтимоий-иқтисодиёт коллежи биноси негизида Туркиялик инвесторлар иштирокида умумий қиймати 1,5 млн доллар бўлган тикувчилик фабрикаси барпо қилиниши режалаштирилган.
IV. Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижа
Амалдаги қарорларда мавжуд бажарилиши белгиланган лойиҳалар бўйича:
1) Лойиҳалар сони – 102 та; 2) Лойиҳаларнинг қиймати – 174 млрд сўм; 3) Яратиладиган янги иш ўринлари сони – 1291 та.
Янгидан шакллантирилаётган лойиҳалар бўйича:
1) Лойиҳалар сони – 5 та; 2) Лойиҳаларнинг қиймати – 4800 млн сўм; 3) Яратиладиган янги иш ўринлари сони – 5 та.