Самарқанд вилояти Нарпай туманининг инвестицион потенциали
Ташкил топган сана – 26.09.1926 йил; Ҳудуди – 0,44 минг км2; Аҳолиси – 207,7 минг; 16-30 ёш – 41,1 минг (20 %); Маҳаллалар – 56 та. |
I. Умумий маълумотлар |
Банд бўлган аҳоли – 82,1 минг; Ишсиз аҳоли – 4,9 минг; Саноат маҳсулоти – 143,5 млрд сўм; Кичик бизнес субъектлари – 617 та. |
II. Туман ихтисослиги |
1) Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик: – пахтачилик – 10717 га пахта экилиб, 31818 тн пахта ҳосили олинган, ҳосилдорлик – 29,7 ц/га; – ғаллачилик –5 890 га ғалла экилиб, 18536 тн ғалла ҳосили олинган, ҳосилдорлик – 31,4 ц/га; – пиллачилик – 2 маротаба ипак қуртини боқиш орқали 164 тн пилла хом ашёси етиштирилган; – 15,5 минг тн мева, 82,8 минг тн сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. 2) Табиий ресурслари ва қазилма бойликлари: – 7,6 млн куб метр қум-шағал хом-ашёси; – 1,2 млн куб метр “75” ва “100” маркали пишиқ ғишт ишлаб чиқариш учун турпоқ хом-ашёси; – 274,1 млн тонна цемент ишлаб чиқариш учун барча компонинтлар мавжуд. 3) Саноат: – “Оқтошдон” АЖ томонидан йиллик 80,6 млрд. сўмлик 49,4 минг тн ун, 15,6 минг тн кепак, 489,0 тн нон, 30,8 тн озуқа ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилади; – Йирик енгил саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган 3 минг тн ип калавани 2-3 босқичда қайта ишлаш (трикотаж мато ва газлама)га йўналтириш имконияти мавжуд; 4) Туризм ва хизмат кўрсатиш: – 4 та хусусий шифохона, 2 та сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий меърос объектлари мавжуд. – 1 та хусусий шифохона, 1 та тиббиёт-санатория маскани ва экопарк ташкил этиш имкониятлари мавжуд. 5) Экспорт ва импорт: – экспорт 3,2 млн. АҚШ доллари (мева сабзавот маҳсулотлари 1,8 млн. АҚШ доллар, озиқ-овқат 1,1 млн. АҚШ доллар, саноат маҳсулотлари 0,3 млн. АҚШ доллар); – импорт 1,8 млн. АҚШ доллари (машина ва ускуналар 1,3 млн. АҚШ доллар, кимёвий маҳсулотлар 0,07 млн. АҚШ доллар, қора ва рангли металл 0,02 млн. АҚШ доллар, ва бошқалар 0,4 млн. АҚШ доллар). |
III. Туманда амалга ошириладиган лойиҳалар |
1) 15 та ишчи ўринга эга бўлган Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатга олинган “Bedeil General Trading” LLC корҳонаси тасисчилигида “Нарпай Силк Самарқанд” (ИП)га тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан “Пилла қуртини кўпайтириш ва биринчи ишлов бериш” лойиҳасини ташкил қилиш. 3) 800 ишчи ўринга эга бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг “Beaver gulf” LTD компанияси томонидан йиллик қуввати 3 млн. тонна “Қурилиш материаллари (цемент) ишлаб чиқариш” лойиҳасини ташкил қилиш. 4) 20 ишчи ўринга эга бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг “AL BADER GROUP OF COMPANIES” LTD компанияси томонидан “Меҳмонхона ва савдо хизматлари мажмуаси”лойиҳасини ташкил қилиш. 5) 350 ишчи ўринга эга бўлган“Нарпай Ифтихор саноати”МЧЖ томонидан Туркиянинг “Bilim Makina” корхонаси билан ҳамкорликда хорижий инвестиция шаклидаги қиймати 105 млн. АҚШ долларлик “Қурилиш материаллари (цимент) ишлаб чиқариш” лойиҳасини ташкил қилиш. 6) 15 ишчи ўринга эга бўлган “Икром Зебинисо” оилавий корхонасининг Сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил қилиш. |
IV.Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижа |
Амалдаги қарорларда мавжуд бажарилиши белгиланган лойиҳалар бўйича:
Янгидан шакллантирилаётган лойиҳалар бўйича:
|