Самарқанд вилояти Нуробод туманининг инвестицион потенциали
I. Умумий маълумотлар |
Банд бўлган аҳоли – 65,6 минг; Ишсиз аҳоли – 5,6 минг; Саноат маҳсулоти – 114,0 млрд сўм; Кичик бизнес субъектлари – 452 та. |
Ташкил топган сана – 26.11.1975 йил; Ҳудуди – 486 км2; Аҳолиси – 146 минг, 16-30 ёш 37,2 минг (25,5 %); Маҳаллалар – 35 та. |
II. Туман ихтисослиги |
1) Саноат: - Туманда 17 та табиий хомашё конлари аниқланган бўлиб, уларда 9289 минг тонна цемент хомашёси, 7262 минг метр куб табиий безак тошлари, 52285 минг метр куб қурилиш тошлари, 3668 минг тонна охак тош, 22695 минг тонна гипс ва ангидрит хомашёси, 3770 минг тонна қолиплама материаллар, 1647 минг тонна бўрсимон материаллар, 32357 минг метр куб қурилиш ва силикат қумлари мавжуд; 2) Экспорт ва импорт: - экспорт 3,476 млн АҚШ доллари (1,075 млн доллар мева-сабзавот) - импорт 16,298 млн АҚШ доллари (4,278 млн кимё маҳсулотлари, 0,392 млн қора метал, 0,01 млн.энергетик маҳсулотлар, 8,642 млн машина ва мосламала, 0,02 млн озиқ-овқат маҳсулотлари, 2,956 бошқалар) 3) Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик:
- Ғаллачилик - 2140 га ғалла экилиб, 4148 тн ҳосил олинган, ҳосилдорлик – 19,4 ц/га; - Пахтачилик - 450 га пахта экилиб, 671,9 тн ҳосил олинган, ҳосилдорлик – 15 ц/га; - Пиллачилик - 2 маротоба ипак қуртини боқиш орқали 8.2 тн пилла хом ашёси етиштирилган; - Мева-сабзавотчилик- 313 га боғ мавжуд бўлиб, 85,0 минг тн мева, 414 га сабзавот маҳсулотлари экилиб, 59,7 минг тн ҳосил олинган; - Чарвочилик- 61,8 минг бош йирик шохли қорамол мавжуд бўлиб, 15,5 минг тонна гўшт, 41,2 минг тонна сут ишлаб чиқарилган. 4) Табиий ресурслари ва қазилма бойликлари: - уран, гипс, оҳак тош, мармар тош, вольфрам рудаси, кварц кукуни, каолин, доломит, травертин, гельмой, ғишт ишлаб чиқариш учун тупроқ, бетон ва силикат буюмлар ишлаб чиқариш учун қум захиралари мавжуд; - сувсизликка чидамли донли ва дуккакли экинлар, мева-сабзавот (томчилатиб суғориш усулида), полиз экинлари, узумчиликни ривожлантириш учун 6 минг га ер мавжуд. - йирик шохли қорамолчилик, туячиилик, қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш учун 114 минг га ер мавжуд. |
III. Туманда амалга ошириладиган лойиҳалар
1) “TESPACK INVESTMENT” МЧЖ томонидан Алюминие радиаторлар ишлаб чикаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 20 та иш ўринлари яратилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 824,6 минг АҚШ долларини ташкил этади.
2) “Gamma Window System” МЧЖ томонидан ПВХ профиллар ишлаб чиқариш ни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 57 та иш ўринлари яратилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2107,2 минг АҚШ долларини ташкил этади.
3) “NUROBOD CHORVA BIZNES BARAKA” МЧЖ томонидан чорва моллари ва махсус техникалари сотиб олиб, лойиҳа қиймати 2178,2минг АҚШ долларлик чорва копмлексини ташкил этиш хисобига 45 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
4) “FOX PIPES INNOVATION” МЧЖ томонидан Полипропилен қувурлар, фитинглар ва ПХВ қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 40 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, лойиҳа қиймати 788,5 минг АҚШ доллари миқдорида.
IV. Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижа
Амалдаги қарорларда мавжуд бажарилиши белгиланган лойиҳалар бўйича:
Лойиҳалар сони – 56 та; 2) Лойиҳаларнинг қиймати – 1 089 ,7 млрд сўм; 3) Яратиладиган янги иш ўринлари сони – 1282 та.