
Ўзбекистон Республикаси ва Исроил давлати ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йил 30 июнь куни “Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти” мавзусида, шу жумладан, "Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий ва экспорт салоҳияти" тўғрисида онлайн мулоқот ўтказилди.