“Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббусини йўлга қўйиш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қўшма баёноти
11.01.2021 - 17:03Қуйидаги баёнот матни Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари томонидан эълон қилинди.
Матн бошланиши:
Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббуси йўлга қўйилганлигини эълон қилишмоқда. Иштирокчилар бошқа мамлакатларни минтақавий иқтисодий шериклик ва фаровонликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу ташаббусга қўшилишларини олқишлайдилар.