
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари – инвестициялар ва экспортни жалб этиш бўйича республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун семинар ташкил этди.
Ўқув машғулотларида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, Вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, вазирлик, идора, тегишлм қўмита, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарияти ва экспертлар иштирок этди.
Ташаббус инвестицияларни жалб этиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва ички маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, иқтисодий ва саноат имкониятларини таҳлил қилиш ва шаҳар, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича малакани ошириш ва кўникмаларни такомиллаштиришга йўналтирилган.