
Вилоятда ўтган 2020 йил давомида умумий қиймати 5,5 трлн. сўм бўлган жами 1248 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди ҳамда 12 058 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:
-саноат соҳасида 325 та лойиҳага 3,0 трлн. сўм миқдорида инвестиция маблағлари киритилиб, 5 417 та янги иш ўрни;
-хизматлар кўрсатиш соҳасида 423 та лойиҳага 1,2 трлн. Сўм миқдорида инвестиция маблағлари киритилиб, 3 665 та янги иш ўрни;
-қишлоқ хўжалиги соҳасида 500 та лойиҳага 1,3 млрд. сўм миқдорида инвестиция маблағлари киритилиб, 2 976 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Самарқанд вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси матбуот хизмати