
Жорий йилнинг 22 февралида вилоят ҳокими ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Э.Ходжаев, бошқарма бўлим бошлиқлари “Лойиҳалар фабрикаси” ходимлари иштирокида ўқув тренинги шаклида учрашув ташкил этилди. Учрашувда “Лойиҳалар фабрикаси” мутахассисларининг тадбиркорлар, инвесторлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий тузилмалари вилоят, туман (шаҳар) миқиёсидаги маҳаллий органлар ва тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса ўз навбатида инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига кўрсатилаётган амалий кўмак сифати ҳамда самарадорлигини таъминлайди, вилоятнинг инвестиция фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, “Лойиҳалар фабрикаси” фаолиятини ҳар томонлама кучайтириш, ходимларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиши кераклиги таъкидланди.
Фабриканинг асосий мақсади юқори қўшилган қиймат яратувчи истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, инвестор ва тадбиркорларга бу борада амалий ёрдам кўрсатилиб, маҳаллий ҳокимлик, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг таркибий тузилмалари билан биргаликда амалга оширишга кўмаклашади. Фабрика мутахассислари лойиҳалар ишлаб чиқиш, техник иқтисодий асослари ва бизнес режа тузишда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишдан ташқари ҳудудларнинг ички салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда тегишли лойиҳаларни, бизнес юритиш имкониятларини ўрганиш бўйича иш олиб борадилар.
“Лойиҳалар фабрикаси” Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти филиалининг моддий-техник кўмагида ташкиллаштирилди.
Самарқанд вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси матбуот хизмати